Еврокомиссия вице-президенти Ўзбекистонга келяпти
Жамият
−
15 Январь
3799Эртага, 16 январь куни Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Тошкентдаги ваколатхонаси маълум қилди.
Билдирилишича, Схинас амалий ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашувлар ўтказади.
“Мен Марказий Осиёнинг барча бешта давлатига саёҳатни бошлайман. Ташриф 29-30 январь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган “Европа – Марказий Осиё” инвесторлар форуми олдидан бўлиб ўтади ҳамда Европа иттифоқи ва минтақа ўртасидаги ҳамкорликнинг ортиб бораётганидан далолат беради”, деган Маргаритис Схинас.
Маълумот учун, Маргаритис Схинас охирги марта 2021 йилнинг ноябрида Ўзбекистонга келган ва Президент Мирзиёев қабулида бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда Европа Кенгаши президенти Шарль Мишелни қабул қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь