Еврокомиссия Украина масаласида Путиннинг асабига тегадиган қарор қабул қилди

Олам

image

Еврокомиссия кенгаши Европа Кенгашига Украинага Европа Иттифоқига кириш учун номзод мақомини беришни тавсия қилди. Қўшилиш йўлидан олдинга силжиш учун аввало жиддий ислоҳотлар ва мамлакатни деолигархизация қилиш керак бўлади. Бу ҳақда бугун, 17 июнь куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Брюсселдаги брифингда маълум қилди. 

“Европа Комиссияси Кенгаши бугун Европа Иттифоқи саммитида Украинага Европа истиқболи ва аъзоликка номзод мақомини беришни тавсия қилди. Биз номзод мақомини таклиф қиламиз, аммо кейин ислоҳотлар устида ишлашимиз керак”, дейди Ляйен. 

Еврокомиссия раҳбарининг таъкидлашича, агар 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ЕИ саммити Украинага номзод мақомини беришга рози бўлса, Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокаралар бошлана олиши учун бир қатор ислоҳотлар бўйич“Украина ўз вазифаларини бажариши керак: суд тизимини мустаҳкамлаш ва коррупцияга қарши курашиш, шунингдек, деолигархизацияни амалга ошириш" . 

Ляйеннинг таъкидлашича, номзод мақомига эга бўлгандан сўнг, мамлакат “тезда Европа Иттифоқига кириши мумкин, аммо зарурий тараққиёт бўлмаса, тескари йўналишда ҳаракат қилиши мумкин”.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

649

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг