Евро-2024: Полиция уч нафар Англия мухлисини ҳибсга олди
Спорт
−
20 Июнь
2773Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳри полицияси футбол бўйича Европа чемпионатида Дания билан ўйин олдидан англиялик уч нафар мухлисни ҳибсга олди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
Маълум бўлишича, бир мухлис майдонга шиша улоқтиргани учун, иккинчиси полициячини ҳақорат қилгани, учинчиси эса пиротехника ва гиёҳванд моддалар сақлагани учун қўлга олинган.
Англия ва Дания терма жамоалари ўртасидаги гуруҳ босқичининг 2-тур учрашуви 20 июнь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади. Ўйин Франкфурт-Майн шаҳрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Европа чемпионати ўйинларида мухлисларнинг номақбул хатти-ҳаракатлари учун Албания футбол федерацияси ва Сербия футбол иттифоқини жаримага тортгани хабар қилинганди.