Евро-2024 очилиш ўйинига ҳакам тайинланди
Спорт
−
12 Июнь
4626Германия ва Шотландия терма жамоалари ўртасидаги Евро-2024 очилиш ўйинида франциялик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бу ҳақда UEFA расмий сайтида хабар берди.
Учрашувнинг бош ҳаками этиб Клеман Тюрпен тайинланган бўлиб, унга қанотларда Николя Дано ва Бенжамен Пейж ёрдам беради. Жером Брисард VAR тизимида ишлайди, унга Вилли Делажа ва италиялик Массимилиано Иррати ёрдам беради.
Германия - Шотландия ўйини 14 июнь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:55 да бошланади.
Маълумот учун, Евро-2024 14 июндан 14 июлга қадар Германиянинг 10 та шаҳрида бўлиб ўтади. Франция терма жамоаси мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланади.