Еттинчи Starship учирилиши муваффақиятсиз тугади
Технология
−
17 Январь
3664Тарихдаги энг кучли ва энг оғир ракета Starship'нинг еттинчи синов парвози муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда кеча, 16 январь куни SpaceX дастурчиси хабар берди.
Билдирилишича, юқори босқич портлаган, пастки қисми ерга қайтган. Ракета Техаснинг Бока-Чика шаҳридаги учириш майдонидан учирилган.
Super Heavy'нинг қайта фойдаланиш мумкин бўлган биринчи босқичи кемани орбитага олиб чиқди, шундан сўнг у Ерга қайтиб, учириш майдончасига қўнди. Юқори босқич осмонда ажралиб чиқди ва барча олтита Raptor двигателлари ёнди. Аммо кейин кема билан алоқа узилиб, у ҳалокатга учради.
"Ажратилгандан сўнг, Starship'нинг юқори босқичи барча олтита Raptor двигателини муваффақиятли ёқди ва космосга кўтарилиш учун тайёрланди. Учириш тугашидан олдин, парвозга тахминан 8,5 дақиқа қолганида, ундан телеметрия йўқолди. Дастлабки маълумотларга кўра, кеманинг орқа қисмида ёнғин келиб чиқиб, унинг тез ва режасиз қулаб тушишига сабаб бўлган, вайроналар Атлантика океанига тушган", дейилади миллиардер Илон Маскка тегишли SpaceX компанияси баёнотида.
Қайд этилишича, SpaceX ҳозирданоқ ҳалокат сабабларини ўрганиб, саккизинчи учиришга тайёргарлик кўрмоқда.
"Дастлабки маълумотларга кўра, бизда кема двигателининг хавфсизлик девори устидаги бўшлиқда кислород/ёқилғи сизиб чиққан. Шамоллатиш қувватидан ошиб кетадиган босим ҳосил қилиш учун етарлича катта эди. Оқишларни аниқ икки марта текширишдан ташқари, биз бу ҳажмга ёнғинни ўчиришни қўшамиз ва эҳтимол шамоллатиш майдонини оширамиз", деб изоҳ берди Маск.
Унинг сўзларига кўра, саккизинчи учириш яқин ойда бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Starship – тарихдаги энг катта ва энг кучли ракета. SpaceX маълумотларига кўра, кема одамлар ва юкларни Ернинг паст орбитасига, Ой ва Марсга етказа олади. Тизимнинг умумий тахминий юк кўтариш қуввати 150 тоннани ташкил қилади. Қайта фойдаланиш мумкин бўлган Starship тизими 70 метрли Super Heavy биринчи босқич ва қўшимча двигателларга эга 50 метрлик Starship космик кемасидан иборат.
LiveБарчаси