Етакчиларсиз қолаётган “Навбаҳор”: Искандаров ҳам жамоадан кетди
Спорт
−
07 Декабрь 2023
14191“Навбаҳор” клубининг етакчи футболчиларидан бири Жамшид Искандаров жамоани тарк этди. Бу ҳақда футбол журналисти Жамолиддин Бобожонов ўз Telegram саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Искандаровга хориждан ва Ўзбекистоннинг гранд жамоаларидан таклифлар бор.
Жорий мавсум 30 ёшли футболчи Наманган клуби сафида жами 37 та баҳсда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, Искандаровнинг қиймати 850 минг еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Навбаҳор”нинг яна бир етакчиси Остон Ўрунов ҳам жамоани тарк этгани хабар қилинганди. 22 ёшли футболчи фаолиятини қаерда давом эттириши ҳозирча номаълум.
LiveБарчаси