Ёшларнинг хусусий марказларда тил ўрганиши учун 100 млрд субсидия ажратилади

Жамият

image

Ўзбекистонда 300 минг нафар ёшларнинг хусусий марказларда тил ўрганиш харажатларини қоплаш учун давлат томонидан 100 миллиард сўм субсидия ажратилади. Бу ҳақда бугун, 11 апрел куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Келтирилишича, йиғилишда ҳар бир олийгоҳда коворкинг, театр студиялари ва рақс майдончалари бўлиши кераклиги таъкидланган. Олийгоҳ ректорлари футбол, волейбол, баскетбол, шахмат, стол тенниси каби спорт турлари бўйича ўз клубларини ташкил этиши, бу клублар талабалар спорт лигаларига бирлашиб, доимий турнирлар ўтказиб бориши айтиб ўтилган.

Шунингдек, эндиликда мамлакатдаги 206 та оромгоҳ йил давомида ишлайдиган тизимга ўтказилиб, ҳар йили 100 минг нафар ёшларни қамраб олади. 

Бундан ташқари, туман марказидан узоқдаги маҳаллаларда спорт, маданият ва санъат йўналишларида тўгарак очган мураббийларга зарур жиҳоз учун 15 миллион сўмгача субсидия берилади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бугун ўтказилган йиғилишда ёшлар бандлигини таъминлашда оқсаётган туманларни танқид қилди. Йиғилишда, шунингдек, ёшлар ижтимоий аҳволига қараб уч тоифага ажратилиши маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

субсидия тил ўрганиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг