Ёшлар иттифоқи раиси Сергелига “учди”

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Акмал Муродович Жумабоев Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқининг Telegram’даги каналида хабар берилди. 

Акмал Жумабоев Сергели туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланган. 

Маълумот ўрнида, Акмал Жумабоев 1987 йил 14 ноябрда Тошкент вилоятида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 2013 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институтини (магистр) тамомлаган. 

•    2011-2013 йилларда  - Тошкент автомобиль-йўллар институти магистранти, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг бошланғич ташкилоти етакчиси;

•    2013-2015 йилларда - Тошкент автомобиль-йўллар институти Автомобиль техник эксплуатацияси кафедраси ассистенти;

•    2015-2016 йилларда - Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари;

•    2016-2017 йилларда - Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар Кенгаши раиси;

•    2017-2018 йилларда  - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, ёшлар туризми ва тадбиркорлигини ривожлантириш, ёшлар бандлигига кўмаклашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси комплекси раҳбари;

•    2018-2019 йилларда - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар ҳудудий Кенгаши раиси вазифасини бажарувчиси;

•    2019-2020 йилларда - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари;

•    2020 йилдан - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси лавозимларида фаолият юритган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Акмал Жумабоев Ёшлар Иттифоқи

Баҳолаганлар

538

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг