Ёшлар ишлари агентлиги ходимларининг маоши оширилади

Жамият

image
Президент ДХХга яна бир вазифа юклади north_east

Президент ДХХга яна бир вазифа юклади

Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят ва туман ходимлари ойлик маоши оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Йиғилишда шунингдек, бундан буён вилоят, шаҳар ва туман сектор раҳбарлари маҳаллий матбуот ва ижтимоий тармоқлар орқали ёшларнинг муаммо ва масалалари юзасидан қилган ишлари тўғрисида аҳолига ҳисобот бериб бориши белгиланди. 

Маълумот учун, Ёшлар ишлари агентлиги 2020 йил биринчи чорагида тузилган эди. Агентликка ёшларга оид давлат сиёсатини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган.

Шавкат Мирзиёев иқтидорли ёшларни кашф қилиш, уларнинг ташаббус ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳасини илгари сурди.

“Қашқадарёлик ёш тадбиркор Сардор Содиқов пандемия туфайли барча ўқув марказлари ўз фаолиятини тўхтатган бир пайтда, инглиз тилини ўргатишнинг мобил дастурини яратиб, минглаб ёшлар учун масофавий таълимни йўлга қўйди. Қолаверса, ушбу дастурни интернет орқали хорижга ҳам экспорт қилмоқда. Бундай инновацион ғоялар менга маъқул”, деди Президент.

Лойиҳа доирасида шаҳар ва қишлоқлардаги ташаббускор ёшларнинг иқтисодиёт, таълим, спорт, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари каби соҳалардаги ғояларини рўёбга чиқариш учун шароит яратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

334

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг