Президент топшириғи: “2021 йилда 500 минг нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилади”

Жамият

image

Бугун, 27 январь куни Ўзбекистон Президенти раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифаларни муҳокама қилишга бағишланган видеоселектор йиғилишида жорий йилда 500 минг нафар ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш зарурлиги таъкидланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири видеоселектор йиғилишидан маълум қилмоқда. 

“Республика ишчи гуруҳи олдига қўйилган муаммоларнинг 60 фоизи тадбиркорлик фаолияти ва касб-ҳунарга ўқитиш билан боғлиқ.

Мисол учун, Ғузор тумани, Пачкамар маҳалласида истиқомат қилувчи Aдҳам Қурбонов (25 ёш) идиш ювиш воситаси (гель) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, 15 нафар тенгдошини доимий иш билан таъминлаш истагини билдирган.

Ёки, Иштихон тумани, Бешкапа маҳалласида яшовчи Хайринисо Сулаймонова (21 ёш) тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цех очиб, 10 нафар ёш хотин-қизларни доимий даромад билан таъминламоқчи. Мана қандай ёшларимиз бор!”, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг