Ёш оилаларга уй учун қўшимча 2 мингта квота ажратилади

Жамият

image

Ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун ёш оилаларга қўшимча 2 мингта квота ажратилади ва ушбу мақсадлар учун бюджетдан 60 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумидаги нутқида айтиб ўтди.

Президентнинг сўзларига кўра, ёш оилаларнинг ипотека кредитини қайтаришга тўлаган маблағлари даромад солиғидан тўлиқ озод қилинади.

Шунингдек, “Дафтарлар”га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, “Темир дафтар”да қайд этилган оилаларнинг ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари ва мактаб формаси сотиб олиш учун август ойида 500 минг сўмдан моддий ёрдам берилади.

Аввалроқ, янги ўқув йилидан талабаларга таълим кредити 7 йил муддатга Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича ажратилиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев уй

Баҳолаганлар

303

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг