Таълим кредити имтиёзли шартларда 7 йил муддатга ажратилади — Шавкат Мирзиёев
Жамият
−
30 Июнь 2021
7567Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида иштирок этмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбарининг Матбуот котиби маълум қилди.
Тадбирда давлат раҳбари мамлакат ёшларини бугунги байрам – Ёшлар куни билан табриклади. Президент форумдаги нутқида иқтидорли, лекин олийгоҳда контракт асосида ўқиш имконияти бўлмаган ёшларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим яратилишини маълум қилди.
Маълумки, бугунги кунда ота-оналар фарзандини олийгоҳда ўқитиш учун 22-28 фоиз ставкада таълим кредитини 3 йил муддатга олмоқдалар.
“Лекин бу ҳаммага, айниқса, узоқ ва чекка жойларда яшайдиган оилаларга оғирлик қилаётгани ҳам бор гап.
Шуни ҳисобга олиб, янги ўқув йилидан барча учун таълим кредити имтиёзли шартларда 7 йил муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасида, яъни жорий йилда 14 фоиз ставкада ажратилади.
Бунга қўшимча равишда, таълим кредитларини қоплаш учун йўналтирилган маблағлар даромад солиғидан ҳам озод қилинади”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Шу билан бирга, “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандларига олийгоҳдаги ўқишнинг биринчи йили учун, контрактни бюджетдан тўлаб бериш тартиби жорий этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь