Ёруғликка умид: Елизавета II халқига мурожаат билан чиқди
Олам
−
26 Декабрь 2020
4706Буюк Британия қироличаси Елизавета II Рождество байрами муносабати билан мамлакат аҳолисига мурожаат қилди. Қиролича COVID-19 пандемияси билан ўтган йилдан сўнг, келаси йилда вазият яхшиланишига умид билдирган.
"Буюк Британия ва бутун дунёда одамлар бу йилги муаммоларни муносиб қабул қилди. Мен бу ғайратли руҳдан фахрланаман ва таъсирланаман. Кўпчилик учун йилнинг бу вақти қайғули бўлади. Баъзилар яқинларини йўқотди, айримлар ҳозир ўзларидан узоқда бўлган дўстлари ва оила аъзоларини соғинади. Агар сиз улар орасида бўлсангиз, билингки, сиз ёлғиз эмассиз. Мен ҳаммангиз учун дуо қиламан", деган у.
Маълумот ўрнида, Британияда аниқланган коронавируснинг янги тури туфайли Лондон, Уэльс ва Шотландияда кучли локдаун жорий этилди. Саёҳат қилиш тақиқланди, дўконлар ёпилди, одамларнинг бир-бири билан учрашуви имкон қадар чекланди.
Сўнгги бир кун ичида Буюк Британияда янги антирекорд қайд этилди, 32 мингдан ортиқ киши коронавирус юқтирган. Вируснинг янги штамми янада юқумлироқ экани айтилмоқда.
Аввалроқ, қиролича Елизавета II 33 йил ичида биринчи марта Рождество байрамини коронавирус пандемияси сабабли чекловлар кучайтирилгани муносабати билан Виндзор қалъасида нишонлагани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси