Ерни 300 млн сўмга сотмоқчи бўлган раис қўлга тушди

Жамият

image

Самарқандда фермер хўжалиги раиси ерни мўмайгина пулга сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Mаълум қилинишича, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасига 1983 йилда туғилган З.А. ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида Булунғур туманида яшовчи, фермер хўжалигида раис бўлиб ишловчи “М” исмли шахс, ўзининг фермер хўжалигига қарашли ер майдонидан фуқаро З.А.га балиқчилик билан шуғулланиши учун 20 гектар ер майдонини 300 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 50 млн сўм миқдордаги пулларни талаб қилганлигини айтган.

Мазкур аризага асосан, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Булунғур туманида  ўтказилган тезкор тадбир давомида 1960 йилда туғилган М.А. хизмат мавқеидан фойдаланиб ариза муаллифи З.А. дан  300 млн сўмдан 50 млн сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Ер

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг