Ерга кучли магнит бўрони келиши кутилмоқда
Саломатлик
−
09 Май
309718 май кунидан бошлаб июнь ойининг дастлабки кунларига қадар Ерни кучли магнит бўрони қоплаши кутилмоқда. Бу ҳақда “News.ru” нашри хабар берди.
Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институтининг рентген астрономия лабораториясига кўра, 8 май куни Қуёшда иккита кучли чақнаш содир бўлган. Улар қуёш массасининг Ерга кучли отилиши билан сабаб юзага келган.
Биринчи чақнаш маҳаллий вақт билан соат 07:00 атрофида, иккинчиси эса орадан тахминан уч соат ўтиб юз берган. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам Х1 баллни ташкил этди. Бу энг кучли чақнашлар сирасига киради.
Олимларнинг дастлабки маълумотларига кўра, бу май ойидаги қуёш фаоллигидаги энг катта эмиссиядир. Аввалроқ ҳам Х1,7 магнитудали янада кучлироқ чақнаш содир бўлганди, аммо бу қуёш моддасининг кучли отилишига олиб келмаган. Шунингдек, 7 май куни ҳам ҳар 1,5-2 соатда, умумий ҳисобда 14 та шундай чақнашлар кузатилган.
Ушбу ҳодиса вақтида чиқарилган қуёш материясининг массаси ҳозирда Ер томон ҳаракатланмоқда.
“Улар жуда катта кинетик энергияга эга ва Ернинг магнит майдонига тўғридан-тўғри зарба беради. Дастлабки, Қуёш массаларининг Ерга келиши 11 май, шанба кунига тўғри келиши кутилмоқда”, дейилади рентген астрономия лабораторияси баёнотида.
Қайд этилишича, 8 май куни содир бўлган чақнашлар сабаб келиб чиққан магнит бўронининг кучи тахминан G2-G3, яъни ўртача қувватда деб баҳоланмоқда. Рентген астрономия лабораториясининг прогноз қилишича, магнит бўронларининг максимал кучи 13, 24, 27 май кунлари, ундан кейин эса 1 июндан 3 июнь кунига қадар кузатилади.
Олимларнинг билдиришича, магнит бўронларининг инсон саломатлигига таъсири ҳақида ишончли далил йўқ - қуруқликдаги организмлар доимо Ернинг магнит майдонида яшайди ва унинг тебранишларига мослашиши керак. Бироқ баъзи одамларнинг соғлиғи ёмонлашиши, бош айланиши ёки уйқунинг бузилиши кузатилиши мумкин. Юрак-қон томир касалликлари ёки асаб тизимининг бузилиши билан оғриганлар айниқса эҳтиёт бўлиши керак.