Ерга Хеопс пирамидасидан каттароқ астероид яқинлашмоқда

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Бугун, 14 май куни Ерга Хеопс пирамидасидан каттароқ 2015 KJ19 астероиди яқинлашади. Бу ҳақда NASA маълумотларига асосланиб хабар берилган.  

Таъкидланишича, астероид 88 дан 200 м гача диаметрга эга. У Тошкент вақти билан 15:04 да минимал масофада Ерга яқинлашади. 

Парвоз йўлининг энг яқин нуқтаси Ердан Ойгача 15 баравар узоқроқ масофада жойлашган бўлади. 

Қайд этилишича, астероиднинг ҳеч қандай хавф туғдирмаслиги аниқланган. 

Аввалроқ, NASA олимлари астероиднинг Ерга қулаши моделини ясагани, улар инсоният бундай таҳдиддан ўзини ҳимоя қилувчи воситаларга ҳали эга эмаслигини аниқлагани ҳақида маълумот берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

астероид

Баҳолаганлар

426

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг