Ерга Хеопс пирамидасидан каттароқ астероид яқинлашмоқда
Бу қизиқ
−
14 Май 2021
8743Бугун, 14 май куни Ерга Хеопс пирамидасидан каттароқ 2015 KJ19 астероиди яқинлашади. Бу ҳақда NASA маълумотларига асосланиб хабар берилган.
Таъкидланишича, астероид 88 дан 200 м гача диаметрга эга. У Тошкент вақти билан 15:04 да минимал масофада Ерга яқинлашади.
Парвоз йўлининг энг яқин нуқтаси Ердан Ойгача 15 баравар узоқроқ масофада жойлашган бўлади.
Қайд этилишича, астероиднинг ҳеч қандай хавф туғдирмаслиги аниқланган.
Аввалроқ, NASA олимлари астероиднинг Ерга қулаши моделини ясагани, улар инсоният бундай таҳдиддан ўзини ҳимоя қилувчи воситаларга ҳали эга эмаслигини аниқлагани ҳақида маълумот берилганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023