Ерга иккита футбол майдони катталигидаги астероид яқинлашади 

Бу қизиқ 8893
image

Жорий йилнинг 25 июнь куни ҳажми икки футбол майдонининг катталиги билан таққосланадиган астероид Ерга максимал масофада яқинлашади. Бу ҳақда NASA’нинг Ердаги космик объектларни тадқиқ қилиш маркази сайтида хабар берилган.  

Таъкидланишича, Ерга яқинлашиши кутилаётган космик жисм 441987 (2010 NY65) деб номланиб, унинг диаметри тахминан 228 метрни ташкил қилади. NASA’га кўра, астероиднинг Ерга нисбатан учиш тезлиги 13,35 километр/секундни, Қуёш атрофида айланиш даври эса 3685 Ер кунини ташкил этади. 

Объект Ер сайёрасидан тахминан 5,8 миллион км узоқликда учиб ўтади, бу Ердан Ойгача бўлган масофадан 15 баравар кўп. 

Аввалроқ, NASA олимлари астероиднинг Ерга қулаши моделини ясагани, улар инсоният бундай таҳдиддан ўзини ҳимоя қилувчи воситаларга ҳали эга эмаслигини аниқлагани ҳақида маълумот берилганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 516
Рейтинг: 3
Теглар
t
×