Ерга иккита астероид яқинлашмоқда
Бу қизиқ
−
02 Декабрь
14396Бугун, 4 декабрь куни иккита потенциал хавфли 447755 (2007JX2) ва 2020ХR астероидлари Ер сайёраси яқинидан учиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда NASA маълум қилди.
Хабарга кўра, 2007JX2 осмон жисмининг узунлиги 402,3 метрни ташкил қилади. Ундан Ергача бўлган масофа 5 млн 532 минг 113 километрга тенг. Узунлиги 387,7 метр бўлган 2020ХR астероиди эса Ерга 2 млн 209 минг 287 километрга яқинлашади.
NASA ва бошқа космик агентликлар томонидан диаметри 140 метрдан катта ва Ердан 7,5 миллион километр масофадан учиб ўтиши мумкин бўлган астероидларни “потенциал хавфли” деб таснифланган. Унинг орбитал йўналиши ўзгарса ёки бошқа объект билан тўқнашиб, траекторияси ўзгарса, хавф ортиши мумкин.
Маълумот учун, астероидлар қуёш тизимидаги асосий юлдуз атрофида ҳаракатланадиган нисбатан кичик самовий жисмлардир. Сайёралардан фарқли ўлароқ, улар нотекис шаклга эга ва атмосферага эга эмас, лекин сунъий йўлдошларга эга бўлиши мумкин. Кичик астероидлар ер атмосферасига кирганда ёниб кетади ва метеороидлар деб аталади.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этилди.
03 Декабрь