Ереван бир ой ичида Баку билан тинчлик шартномасини имзолашга умид қилмоқда
Олам
−
07 Октябрь
1772Арманистон ноябрь ойида Бакуда бўлиб ўтадиган БМТнинг иқлим бўйича 29-саммити (COP-29) олдидан Озарбайжон билан тинчлик шартномаси имзоланиши мумкинлигига умид қилмоқда. Бу ҳақда Арманистон Президенти Ваагн Хачатурянга таяниб, “Reuters” хабар берди.
"Агар бу фақат бизга боғлиқ бўлганида, ҳамма нарса бугун, ҳозир имзоланган бўлар эди. Аммо, биз умид қиламизки, эртами-кечми бу лаҳза келади", дейди Хачатурян.
У, шунингдек, Арманистон ва Туркия ўртасидаги қуруқлик чегарасини учинчи давлат фуқаролари ва дипломатик паспорт эгалари учун очиш бўйича музокаралар муваффақиятли кечганини маълум қилди.
"Бу [давлатлар ўртасидаги] ҳақиқий дипломатик муносабатлар ҳақиқатга айланганидан далолат эди", дейди Президент.
Аввалроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Ереван ва Баку тинчлик келишувининг 80 фоизи бўйича келишиб олганини айтиб, Озарбайжонни ушбу бандларни имзолашни таклиф қилган эди. COP-29 11 ноябрда Бакуда иш бошлаши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян БМТ Бош ассамблеясидаги чиқишида агар тинчлик шартномаси Арманистон Конституциясига зид бўлиб чиқса, Ереван тинчлик учун Конституцияни ўзгартириши керак бўлишини айтганди. Бунгача Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Арманистон Конституциясида мустаҳкамланган мамлакатга қарши ҳудудий даъволарни “йўқ қилиш кераклигини” айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь