Ер орбитасига 60 та интернет-сунъий йўлдоши олиб чиқилади

Технология 2247
image

SpaceX компанияси 24 январь, жума куни 60 та Starlink интернет-сунъий йўлдошини орбитага чиқаришни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда компаниянинг Twitter’даги расмий микроблогида хабар қилинган.

Компания Falcon 9 ташувчи-ракетасини 24 январь куни маҳаллий вақт билан 10:52 да (Тошкент вақти билан 20:52) учиришни режалаштирмоқда. Шу боис об-ҳаво диққат билан кузатилмоқда.

Маълумот учун, Starlink – бу Ер аҳолисига кенг миқёсда интернетга кириш имкониятини берадиган янги авлод сунъий йўлдош тармоғи ҳисобланади. Лойиҳани амалга ошириш ишлари 2018 йилнинг 22 февраль куни бошланган. Ўшанда Falcon 9 ташувчи-ракетаси синов тариқасида Tintin-A ва  Tintin-B интернет-сунъий йўлдошларини орбитага олиб чиққан эди. Жами бўлиб 12 мингга яқин ана шундай суъний йўлдошни фазога олиб чиқиш режалаштирилган. SpaceX компанияси ушбу лойиҳанинг қийматини 10 миллиард долларга баҳолади.

Сарвар Анвар ўғли

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 3.2
t
×