Ер аҳолисининг неча фоизи коронавирусга қарши эмлангани маълум бўлди

Олам 2185
image

Дунёда коронавирус инфекциясига қарши эмланганларнинг умумий сони 159,3 миллиондан ошди, бу дунё аҳолисининг 2 фоизидан кўпини ташкил этади (7 миллиард 795 миллиондан). Бу ҳақда ТАСС ўзининг ҳисоб-китобларига асосланиб хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, сўнгги бир ҳафта ичида кунига ўртача 6 миллионга яқин одам эмланган. 

3 февраль ҳолатига кўра, коронавирусга қарши эмланганлар сони у билан касалланганлар сонидан ошиб кетган. 

Дунё бўйича энг кўп АҚШ аҳолиси коронавирусга қарши вакцина қабул қилган, яъни, 48 миллион киши. 

Хитой иккинчи ўринни эгаллаган, мамлакатда 40 миллиондан ортиқ одам эмланган. 

Буюк Британияда эса 14,1 миллионга яқин одам коронавирусга қарши вакцина қабул қилган. 

Дунёда жами 108 млн 315 минг 631 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 2 млн 379 минг 264 нафари вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 68
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×