ЕОИИ мамлакатларида бензин нархи ошди

Олам

image

2023 йилда Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатларда бензин 7 фоизга, дизель ёнилғиси 9 фоизга, электр энергияси учун истеъмол нархлари эса 0,3 фоизга қимматлаган. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинди.

2023 йилнинг декабрь ойидаги йиллик кўрсаткичларга кўра, ЕОИИда автомобиль бензини нархи 10,6 фоизга, дизель ёқилғиси баҳоси 10,1 фоизга, электр энергияси учун тўловлар 10,2 фоизга кўтарилган. 

Шу жумладан, Арманистон бензин нархлари кўтарилишида етакчи бўлиб, мамлакатда бир йил мобайнида бензин нархи 24,3 фоизга ошган. Қозоғистонда эса ушбу ёнилғи нархи 13,7 фоизга қимматлаган. Шунингдек, қўшни давлатда дизель ёқилғиси нархи 15,2 фоизга ўсган. Россияда эса бу кўрсаткич 10 фоизни ташкил этмоқда.

ЕОИИ маълумотларига кўра, 2023 йил декабрь ойида бензиннинг ўртача нархи қуйидагича бўлган (1 литри учун):

  • Арманистонда – 1,39 доллар;
  • Беларусда - 0,73 доллар;
  • Қозоғистонда – 0,44 доллар;
  • Қирғизистонда – 0,71 доллар;
  • Россияда – 0,60 долларга етган.


Абдуллаев Азизбек


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

бензин нархи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг