Ёнғинда қолиб кетган одам қутқарилди

Жамият

image

Жиззах шаҳар “Маданият” маҳалласи Сайилгоҳ кўчаси 48-уйнинг 12-хонадонига етиб келган шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси жангчилари ёнаётган хонада қолиб кетган уй эгасини қутқариб қолди.

Ёнғин ўчириш бўлинмаси воқеа жойига етиб келганида хонадон қуюқ тутун билан қопланган, эшик эса қулфланган эди. Қўшнилар хонадон эгаси ичкарида қолиб кетган бўлиши мумкинлигини айтишди.

Ёнғин ўчириш бўлинмаси раҳбари катта лейтенант З.Бекматов, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими сержант А.Мелибоев билан биргаликда хонадон эшигини бузиб, ётоқхонада ҳушсиз ҳолатда ётган фуқаро Ёқуб Қурбоновни ташқарига олиб чиқди ва биринчи ёрдам кўрсатди.

Бўлинма жамоасининг тезкор ҳаракатлари туфайли хонадон эгасининг ҳаёти асраб қолинди ва тилсиз ёв кенг тарқалмасидан бартараф этилди. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг