“Енгилмас Арсенал” футболчиси 35 ёшда оламдан ўтди

Спорт

image

Испания терма жамоаси ва Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ футболчиси Хосе Антонио Рейес йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Бу ҳақда “Севилья” клуби матбуот хизмати хабар тарқатди.

“Биз бу ёмон хабарни тасдиқлашдан қайғудамиз. Хосе Антонио Рейес йўл транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Жойи жаннатда бўлсин”, - дейилади хабарда.

Малумот учун, Рейес 2003/04 йилги мавсумда бирорта мағлубиятга учрамай чемпион бўлган “Арсенал”нинг асосий футболчиси эди. Лондондаги мувофаққиятли ўйинларидан кейин футболчини Мадриднинг Реал клуби ўз сафига қўшиб олган эди. Аммо Мадридда унинг ишлари юришмади.

У айни пайта Испаниянинг Севилья” клубида жамоа сардори сифатида тўп суриб келаётган эди. Рейес 35 ёшида вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Арсенал Футбол Хосе Антонио Рейес

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг