Ёнаётган ўрмонни қутқариш кампанияси бошланди

Олам 1324

Аввалроқ, Россиянинг Сибир ўлкасида кучли ўрмон ёнғинлари содир бўлаётгани боис Иркутск, Красноярск, Бурятия ва Якутиянинг алоҳида ҳудудларида “Фавқулодда ҳолат” эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ёнғинлар ҳамон давом этяпти ва тобора кенгайяпти. ФВВ хабарига кўра, ёнғин тайга ўрмонларининг 300 млн гектарини қамраб олган. Бу тахминан Бельгия ҳудудига тенг. Аланга тутуни шарққа томон ҳаракатлангани боис, энди у Альяскадан ҳам кўриняпти. Қора тутун Канада ва ҳатто, Американинг Ванкувер ва Сиэтл шаҳарлари соҳилларига ҳам етиб борган.

Давом этаётган ёнғинлар сабабли Россиядаги хусусий авиакомпаниялардан бири S7 ўз номини ўзгартирди.

“Сибирт – бизнинг авиакомпаниянинг ватани. Биз минтақадаги экологик вазиятга бефарқ қололмаймиз. Сибирдаги ўрмон ёнғинлари 3 млн гектардан ортиқ майлонни эгаллади.

Биз вақтинча ўзимизнинг тарихий номимиз – “Авиакомпания Сибирь”га қайтамиз ҳамда Сибир ўрмонларини тиклаш учун ташаббусини илгари сурамиз”, дейилади авиакомпания хабарда.

Компания 1 млнта дарахт экиш учун етарли маблағ тўплаш кампаниясини бошлади. Шундагина компания S7 Airlines брендини қайтаради.

 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×