Фавқулодда ҳолат: Сибир ўрмонлари ёнмоқда
Олам
−
30 Июль 2019
4433Россиянинг Сибир ўлкасида кучли ўрмон ёнғинлари содир бўлмоқда. Шу боис Иркутск, Красноярск, Бурятия ва Якутиянинг алоҳида ҳудудларида “Фавқулодда ҳолат” эълон қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Бугунги кун ҳолатида ўрмон ёнғинларининг умумий майдони 2,7 миллионгектарни ташкил қилади. Бу ўтган йилга нисбатан 12 %га кўп.
Бош вазирнинг табиат ресурслари бўйича ўринбосари Дмитрий Кобилкиннинг айтишича, бу йилги ўрмон ёнғинларининг асосий сабаби – юқори ҳаво ҳароратининг (+30 дан юқори) узоқ муддат давомида сақланиб туриши, ёғингарчилик камлиги ва қуруқ чақмоқлар.
Мутахассислар Сибир ва Тайга ўрмонларида 500дан ортиқ ёнғин ўчоқларини аниқлашган. Асосий ўрмон ёнғини пайдо бўлган ҳудудлар аҳоли яшайдиган пунктлардан йироқ, техника етиб бориши қийин бўлган жойларда экани сабаб уларни ўчиришнинг имкони йўқ.
Айни дамда Фавқулодда вазият вазирлигининг 95% ходимлари ва кучлари ушбу ёнғинларни ўчиришга сафарбар қилинган. Россия Гидрометеорология маркази тутунлар тарқалишини назорат қилиб, аҳоли пунктларида ҳаво тозалигини текшириб бормоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь