Елизавета II шифокорлар тақиқидан сўнг илк бор омма олдига чиқади 

Олам

image

Буюк Британия қироличаси Елизавета II жорий йилнинг 14 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Хотира куни маросимида иштирок этишини тасдиқлади. Бу ҳақда Букингем саройи тарқатган хабарда айтилади.  

“Ўтган йиллардагидек, қиролича Ташқи ишлар вазирлиги биноси балконидан маросимни кузатади”, дейилади 95 ёшли монарх идораси баёнотида. 

Бу қироличанинг октябрь ойидан бери биринчи расмий кўриниши бўлади, шифокорлар унга икки ҳафта дам олишни тавсия қилганди. 

Давлат раҳбари охирги марта жорий йилнинг 19 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтган Глобал инвестиция саммити муносабати билан ўтказилган қабулда омма олдига чиққан. Орадан кўп ўтмай монарх идораси қиролича шифокорлар маслаҳати билан Шимолий Ирландияга ташрифини бекор қилгани ҳақида хабар берди. 20 октябрь куни у шифохонага ташриф буюрган ва эртаси куни Виндзор қалъасига қайтиб келган. 

Октябрь ойининг охирида шифокорлар унга яна икки ҳафта давомида фаол фаолиятдан воз кечишни тавсия қилган, бироқ оғир бўлмаган вазифаларни бажаришига қарши чиқишмаган. 

Маълумот ўрнида, 2022 йилда ўз ҳукмронлигининг 70 йиллигини нишонлайдиган Буюк Британия қироличаси жамоат ҳаётида фаоллигича қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия қиролича

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг