Елизавета II нинг ўлими Британияга қанчага тушди?
Олам
−
20 май 2023 10822 2 дақиқа
Қиролича Елизавета II нинг дафн маросими ва бир неча кун давом этган мотам тадбирлари бюджетга тахминан 162 миллион фунт стерлинг (201 миллион АҚШ доллари)га тушди. Бу ҳақда Буюк Британия молия вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Жон Глен маълум қилди.
Елизавета II 2022 йил 8 сентябрда 96 ёшида вафот этган. Унинг дафн маросими 19 сентябрда бўлиб ўтган. Миллий мотам ўн кун давом этиб, бу вақт ичида қироличанинг тобути қўйилган Вестминстер саройига юз минглаб одамлар ташриф буюрган.
“Қироллик оиласининг бошқа аъзоларига ҳамдард бўлиш учун кўплаб одамлар келди. Ҳукуматнинг устувор вазифалари ушбу тадбирларнинг муаммосиз ва муносиб даражада ўтишини таъминлаш эди”, деди Глен.
Ички ишлар вазирлиги (73,68 миллион фунт стерлинг - 91,36 миллион АҚШ доллари) ва Рақамли, маданият, медиа ва спорт вазирлиги (57,420 миллион фунт стерлинг - 71,2 миллион АҚШ доллари) энг кўп маблағ сарфлаган. Молия вазирлиги улар Шотландия ҳукумати (18,756 миллион фунт стерлинг - 23,26 миллион АҚШ доллари), Уэльс ва Шимолий Ирландия (ҳар бири 2,202 миллион фунт стерлинг - 2,73 миллион АҚШ доллари) харажатларини марказий бюджетдан қоплаганини маълум қилди.
Елизавета II вафотидан сўнг унинг ўғли Чарльз III Буюк Британия қироли бўлди, 6 май куни Вестминстер аббатлигида унинг тож кийиш маросими бўлиб ўтди. Унга 3 мингга яқин меҳмон таклиф қилинди. Маросимнинг харажатлари расман ошкор этилмаган, бироқ “Euronews” интервью берган экспертларга кўра, у 57 дан 113 миллион еврогача бўлиши мумкин.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август