Елизавета II нинг турмуш ўртоғи вафотидан кейинги илк фотосурати эълон қилинди 

Олам 2952
image
-

Букингем саройи Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи шаҳзода, Эдинбург герцоги Филипп билан видолашув маросимидан кейинги биринчи фотосуратини эълон қилди.  

Расмда қироличанинг мовий либос кийиб, жилмайиб турганини кўриш мумкин. 

Фотосурат кеча, 27 апрель куни эрталаб, қиролича виртуал форматда Латвия ҳамда Кот-д’Ивуарнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олаётганида туширилган. 

Елизавета II Лондондаги Виндзор қасридан туриб, Букингем саройига келган элчилар билан видеоалоқа тарзида суҳбатлашган. 

Бу Елизавета II эрининг вафотидан кейин иштирок этган биринчи расмий тадбир эмас. 

У турмуш ўртоғи вафотидан тўрт кун ўтиб, 13 апрелдан ўз вазифаларини бажаришга киришган. Худди шу куни у қироллик саройида лорд-камергер лавозимида ишлаган Уильям Пилни истеъфога чиқарган ва унинг ўрнини эгаллаган янги амалдор, бир вақтлар Британия контрразведкаси МИ-5 хизматига раҳбарлик қилган Эндрю Паркерга спикетрни топширган. 

Қироллик оиласининг икки ҳафталик мотами 23 апрелда якунланган. 

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия Қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филипп 17 апрель куни Виндзор қалъасидаги Авлиё Георгий ибодатхонасида дафн этилди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 57
Рейтинг: 3
t
×