Елизавета II Лондонда террорчини тўхтатган қотилни афв қилди

Олам

image

Буюк Британия қироличаси Елизавета II 2019 йилда Лондон кўпригида террорчини тўхтатган Стивен Галлантни афв этди. У қотилликда айбланиб қамалган ва қиролича сабаб 10 йил олдин озодликка чиқади. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

2019 ноябрда муқаддам террорчилик фаолияти учун судланган ва муддатидан аввал озод қилинган 28 ёшли Усмон Хон Лондон кўпригида пичоқ билан одамларга ҳужум қилганди. Натижада 2 киши ҳалок бўлган ва 3 нафари жароҳатланганди. Террорчини бир неча йўловчи тўхтатишга муваффақ бўлган. Аммо улар Хоннинг устидаги нимча портловчи ускуна эканини билмаган.

Террорчини тўхтатганлардан бири ўт ўчирувни ўлдирганликда айбланиб, қамалган 42 ёшли Стивен Гэллэнт бўлган. У маҳбуслар учун уюштирилган тадбирда қатнашиш мақсадида қамоқдан чиқишга рухсат олган.

Елизавета II Ҳукумат тавсияси билан афв этиш ҳуқуқидан фойдаланган. Британия Адлия вазирлиги бундай қарор Гэллэнтнинг “фавқулодда мардонавор ҳаракати” учун қабул қилинганини очиқлади.

Шу билан бирга ўлдирилган ўт ўчирувчининг оиласи ҳам бу қарорни маъқуллаган. 

Энди Стивен Гэллэнт 2021 йил июн ойида шартли равишда озод қилиш учун ариза топшириши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Елизавета II

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг