Елизавета II қандай ҳолатда тахтдан воз кечиши маълум бўлди

Олам

image
Елизавета II оила аъзоларига шаҳзода Гарри билан ахборот уруши бошлашга рухсат берди  north_east

Елизавета II оила аъзоларига шаҳзода Гарри билан ахборот уруши бошлашга рухсат берди 

Буюк Британия қироличаси Елизавета II бундан беш йил олдин — 90 ёшга тўлган кунида холаваччаси Маргарет Родсга уни тахтдан воз кечишга мажбур қилувчи сабаблар тўғрисида гапириб берган. Бу ҳақда “Daily Star” нашри қироллик биографи Мэтью Деннисонга асосланиб хабар берган.  

Деннисоннинг таъкидлашича, Елизавета II холаваччаси Маргарет Родсга, агарда у Альцгеймер касаллигига чалинмаса ёки инсультни бошидан ўтказмаса, тахтдан воз кечмаслигини айтган. Бундан тушуниш мумкинки, Елизавета II турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги Филипп вафотидан кейин ҳам тахтдан аниқ воз кечмайди. 

“Қироличанинг соғлиғи яхши эканлиги ҳақида барча белгилар мавжуд, у имкон қадар узоқ вақт бизнинг қироличамиз бўлиб қолади”, деган яна бир қироллик тарихчиси Хьюго Викерс. 

Маълумот ўрнида, 1926 йилнинг 21 апрелида туғилган Буюк Британия қироличаси Елизавета II 12 июнь куни ўзининг 95 ёшини нишонлаганди


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия қиролича

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг