Баҳорда туғилган Британия Қироличаси 95 ёшга кирганини тантанали нишонлади
Олам
−
12 Июнь 2021
49911926 йилнинг 21 апрелида туғилган Буюк Британия қироличаси Елизавета II бугун, 12 июнь куни ўзининг 95 ёшини нишонлади. Коронавирус пандемияси сабабли, ўтган йилнинг ноябридан бери ўзини изоляция қилган монарх Виндзор қасрида кетма-кет иккинчи йил камтарона маросим ўтказмоқда.
Елизавета II нинг таваллуд куни июнь ойининг иккинчи шанбасида нишонланади. Бу сафар қироличага 85 ёшли амакиваччаси, Кент князи Эдвард ҳамроҳлик қилди.
Тантанали тадбир июнь ойининг қуёшли кунида XI асрга тегишли қалъанинг ҳовлисида бўлиб ўтди. Маросимга ташриф буюрган монарх тадбирни кузатиш учун оқ айвон остидан ўз ўрнини эгаллади. Шотландия гвардиясининг биринчи батальони қироличага тазим қилди.
Тадбир Қироллик гвардияси дивизиясининг ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган “Худо қироличани асрасин” миллий мадҳияси куйлари остида ўтди. Бу йил оркестрга Шотландия гвардияси қўшилиб, ўзларининг анъанавий чолғулари — багпипесда мусиқа чалди.
Савол пайдо бўлиши мумкин, нега 21 апрелда туғилган Британия қироличаси 95 ёшни қарши олганини бугун, 12 июнь куни нишонлаяпти? Шу ўринда қайд этиш керакки, жорий йилнинг 9 апрелида Қироличанинг турмуш ўртоғи Эдинбург герцоги Филипп ҳаётдан кўз юмган эди. Бироқ Елизавета II нинг ёзда туғилган кун қилиши эрининг вафоти билан боғлиқ эмас.
Гап шундаки, Британия монархларида туғилган кунни йилда икки маротаба нишонлаш одати бор. Бу анъана Қирол Жорж II (1683-1760) давридан бошланган. 1748 йилнинг ноябрида туғилган Қирол Жорж II туғилган куни об-ҳаво яхши бўлганида, яъни ёзда нишонлашга қарор қилган. Ёмғирли баҳор фаслида туғилган Елизавета II ҳам ушбу анъанани сақлаб қолган.
Her Majesty wielding a sharp sword, and an even sharper tongue 🤣 pic.twitter.com/PulzMpj86Y
— Thomas Newton (@SkyTNewton) June 11, 2021
LiveБарчаси