ЕИда “Ягона Россия”нинг барча аъзоларига санкция қўллаш таклиф қилинди

Олам

image

Польша расмийлари Европа Иттифоқида “Ягона Россия” партиясининг барча аъзоларига нисбатан санкциялар жорий этишга чорламоқда. Бу ҳақда бугун, 4 апрель куни куни Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий маълум қилган.  

"Европа Иттифоқининг сўнгги саммитида биз "Ягона Россия" партиясининг барча аъзоларига қарши санкцияларни таклиф қилдик”, дейди у.  

Маълумотларга кўра, 2 миллиондан ортиқ киши "Ягона Россия" партияси аъзоси.

Ягона Россия" раиси, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Варшаванинг "Ягона Россия"га қарши худди шундай чақириқларига жавобан Польшанинг "Қонун ва адолат" партияси тарафдорларига қарши санкциялар қўллаш ҳақида ўйлашни таклиф қилди. 

“Руссофобия асосида ниҳоят рельсдан чиқиб кетган ва “Ягона Россия” партиясининг барча аъзоларига қарши санкциялар қўллашни таклиф қилган Польша псевдо-Бош вазири Моравецкийнинг ташаббусига жавобан биз барча аъзоларга, умуман олганда, ушбу партияга овоз берадиганларнинг барчаси нисбатан носимметрик санкциялар қўллаш масаласини кўриб чиқишимиз мумкин”, дейди Медведев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 март куни Россиянинг Польшадаги элчиси Сергей Андреевга дипломатик миссиянинг 45 нафар ходими мамлакатда чиқариб юборилиши ҳақида нота топширилган эди. Шу боис икки мамлакат муносабатларидаги кескинлик соат сайин ортмоқда. 

Бундан ташқари, жорий йилнинг февраль ойи охиридан бери Польша Россиянинг Варшавадаги элчихонасининг банк ҳисобларини “терроризмни молиялаштириш учун ишлатилиши мумкин” деган баҳона билан блоклаб қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ягона Россия Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг