ЕИ Украинага 4,2 млрд евро ажратишни маъқуллади

Олам

image

Европа Иттифоқи Кенгаши Киевга Украинага ёрдам жамғармасидан 4,2 миллиард евро ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда бугун, 6 август куни Европа Иттифоқига раислик қилаётган Венгрия Х ижтимоий тармоғида маълум қилди. 

“Ушбу қарор Украинанинг макромолиявий барқарорлигини ва унинг давлат бошқаруви фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Маблағлар Украинанинг макромолиявий барқарорлигини ва унинг давлат бошқаруви фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Бу йил Европанинг Киевга молиявий ёрдами миқдори 12 миллиард еврога етади”, дейилади баёнотда.

Шунингдек, Европа Иттифоқи Кенгаши 2024 йил февраль ойида Украинага 50 миллиард евролик Европа ёрдам жамғармасини яратишни маъқуллади. Тўрт йилга – 2024-2027 йилларга мўлжалланган ушбу маблағлар грант ва кредитлар кўринишида берилиши режалаштирилган. Улар Украина давлатининг қисқа муддатли эҳтиёжларини ҳам, мамлакатни қайта қуриш ва модернизация қилиш бўйича ўрта муддатли вазифаларни ҳал қилишни ҳам таъминлаши керак.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина АҚШдан бюджет ёрдами сифатида 3,9 миллиард доллар грант маблағи олган эди.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Европа Иттифоқи Украина Киев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made