Украина АҚШдан 3,9 млрд доллар бюджет ёрдами олди

Олам

image

Украина АҚШдан бюджет ёрдами сифатида 3,9 миллиард доллар грант маблағи олди. Бу ҳақда кеча, 5 август куни мамлакат Молия вазирлиги маълум қилди.

Аниқлик киритилишича, Қўшма Штатлар томонидан ажратилган маблағлар ўқитувчилар, биринчи тиббий ёрдам ходимлари ва давлат хизматчиларининг маошларини тўлаш учун сарфланади. Америка гранти, шунингдек, устувор ижтимоий харажатларни қоплашга ёрдам беради – ички кўчирилганлар, кам таъминланган оилалар ва ногиронларга нафақа тўлаш.

Молия вазири Сергей Марченконинг таъкидлашича, текин молиявий ёрдам Россия Федерацияси билан қуролли можаро пайтида Украина давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга жуда муҳим ҳиссадир.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made