ЕИ суди Apple ва Google'ни жаримага тортди
Олам
−
10 Сентябрь
1566Европа Иттифоқи Google'нинг монополия бўйича даъвосини рад этди. Бу ҳақда Еврокомиссия хабар берди.
Европа суди (ECJ) Google монополияга қарши қонунларни бузгани, Аpple компанияси эса Европа Иттифоқига 13 миллиард евро (14,3 миллиард доллар) солиқларни қайтариши кераклиги ҳақида қарор чиқарди. Иккала ҳолат ҳам Брюссель томонидан АҚШ технология гигантлари фойдаланиладиган солиқ бўшлиқларини ёпишга қаратилган саъй-ҳаракатлар сифатида кўрилмоқда.
“Ирландия Аpple'га ноқонуний ёрдам берди ва бу кўмагини қайтариб олиши керак”, деган Европа суди судьялари компаниянинг Дублин билан солиқлар бўйича келишувига ишора қилиб.
Google компанияси эътироз билдирмоқчи бўлган қарор 2017 йилда қабул қилинган. Ўша вақтда Европа Иттифоқининг Монополияга қарши комиссияси “Google интернет-қидирув бозоридаги ҳукмрон мавқеини суиистеъмол қиляпти ва қидирув натижаларида ўз хизматларини тавсия қилмоқда", деган хулосага келган эди.
Европа Иттифоқининг олий суди компаниянинг шикоятини рад этди. Даъво рад этилгани муносабати билан Google 2,4 миллиард евро жаримага тортилади.
Шунингдек, АҚШда ҳам онлайн реклама бозорини ноқонуний монополлаштириш бўйича суд жараёни бошланмоқда.
ЕИ Олий суди Аpple нисбатан қарор чиқарди. Европанинг Аpple компаниясига қарши иши 2016 йилда компаниянинг Европадаги штаб-квартираси жойлашган Ирландия ҳукумати билан солиқ келишувини олгани сабабли бошланган.
Европа Иттифоқи узоқ вақтдан бери Apple компаниясидан Ирландиянинг иккита субсидияси учун миллиардлаб солиқларни қайтаришни талаб қилиб келди. Билдиришича, компания АҚШда солиққа тортилади. Улар икки томонлама солиққа тортилаётгани ва вазият Дублиндан давлат ёрдамини кўришга тўсқинлик қилмаслигини таъкидлаб, Аpple дастлаб Европа Комиссиясига қарши тўлов топшириғини бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарди.
Комиссия биринчи бўлиб 2020 йилда ушбу қарор устидан шикоят қилди, бу эса бугунги Европа судининг улар фойдасига қарори олдидан яна тўрт йиллик ҳуқуқий тортишувларга сабаб бўлди.
Еврокомиссияга кўра, Google ва Apple'га нисбатан чиқарилган ҳукмлар якуний ва бекор қилиниши мумкин эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Google онлайн қидирув бозорида устунликни яратиш учун федерал монополияга қарши қонунларни бузгани аниқланганди. АҚШ суди эса Google'ни онлайн қидирув соҳасида монополист деб тан олганди.
LiveБарчаси