ЕИ Рамзан Қодировнинг онасига нисбатан санкция киритди
Олам
−
24 Июнь
7723Европа Иттифоқи Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг онаси Аймани Қодировага қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг расмий журналида чоп этилган ҳужжатда маълум бўлди.
Қайд этилишича, унинг санкциялар рўйхатига киритилишига украиналик болаларни антиукраин руҳида қайта тарбиялаб, келажакда Россияга хизмат қилиш дастурини амалга ошириши ва Украинага қарши ҳужумларда қатнашган чечен жангчиларининг оилаларига ёрдам бергани сабаб бўлган.
Шунингдек, Европа Иттифоқи Чеченистон раҳбарининг отаси, Россия Қаҳрамони Аҳмад Ҳожи Қодиров номидаги минтақавий жамоат фондини ҳам “қора рўйхат”га киритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи Россия Федерациясига қарши санкцияларнинг 14-пакети доирасида россиялик қўшиқчи Полина Гагарина, Шаман тахаллуси билан танилган қўшиқчи Ярослав Дронов ва актёр Иван Охлобистинни “қора рўйхат”га киритгани маълум қилинганди.
LiveБарчаси