ЕИ Путиннинг қарорини сохта ва иккиюзламачилик деб баҳолади

Олам

image

Европа Иттифоқи Россиянинг Украинада православ Рождество байрами муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ташаббусини “ёлғон ва иккиюзламачилик” деб баҳолади. 

Европа кенгаши президенти Шарль Мишель ижтимоий тармоқларда Россия Президенти Владимир Путиннинг Россия армиясининг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги буйруғи юзасидан баёнот берди. 

Мишель “Кремль тажовузкор, украин халқи эса қурбон” деб ёзган. Унинг таъкидлашича, тинчлик ва хавфсизликни тиклашнинг ягона реал варианти Россия қўшинларининг Украинадан олиб чиқилиши бўлади. 

“Бир томонлама ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги эълон ноқонуний ва хунук аннексиялар ва улар билан бирга ўтказилган референдумлар каби ёлғон ва иккиюзламачиликдир”, дейди Шарль Мишель. 

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Мудофаа вазири Сергей Шойгуга 6 январь куни Москва вақти билан соат 12:00 дан 7 январь куни соат 24:00 га қадар Украинадаги барча ўзаро тўқнашув чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишни буюрди. У Украинани ҳам Рождество байрамида ўт очишни тўхтатишга чақирган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Шарль Мишель Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг