ЕИ 22 яшар қизнинг ўлими сабаб Эронга санкциялар киритди

Олам

image

Европа Иттифоқи Эроннинг 11 жисмоний ва 4 юридик шахсига, шу жумладан, ЕИ маълумотларига кўра, мамлакатдаги репрессия учун жавобгар бўлган Эрон ахлоқ полициясига қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда 17 октябрь куни тегишли меъёрий ҳужжатлар эълон қилинган “Европа Иттифоқининг расмий журнали”да айтилади. 

“Европа Иттифоқининг Эрон билан боғлиқ барча муаммоларни, шу жумладан инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқиш мажбуриятига мувофиқ, чеклов чоралари қўлланиладиган жисмоний ва юридик шахслар, ташкилотлар ва органлар рўйхатига ўн бир киши ва тўртта ташкилот киритилиши керак”, дейиди унда. 

Қора рўйхатга, хусусан, Эрон ахлоқ полицияси, унинг бошлиғи, шунингдек, мамлакат полицияси ва ҳуқуқ-тартибот кучлари раҳбариятида лавозимларни эгаллаган бошқа шахслар киритилган. Бундан ташқари, “Басиж” милицияси (Эроннинг ҳарбийлаштирилган милицияси бўлиб, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусидаги бешта "куч"дан бири – таҳр.), Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг киберхавфсизлик қўмондонлиги (ИИҚК, Эрон Қуролли кучларининг элит бўлинмалари) ва Фараж хавфсизлик кучларига қарши санкциялар жорий этилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Эронда ахлоқ полицияси томонидан нотўғри ҳижоб кийгани учун ҳибсга олинган 22 ёшли талаба Маҳса Амини вафот этди. Унинг вафотидан сўнг мамлакатда норозилик намойишлари бошланди.

Намойиш сифатида бутун мамлакат бўйлаб аёллар ҳижобни ёқиб, сочларини кесмоқда. Ушбу норозилик дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам акс-садо bermoqda. Намойишчилар кўчаларни тўсиб, хавфсизлик кучларига тош отди, полиция машиналари ва ахлат қутиларига ўт қўйди, ҳукуматга қарши шиорлар айтишди.

Амини ўтган ҳафта пойтахтда Эрон ахлоқ полицияси томонидан аёлларнинг сочларини ҳижоб ёки рўмол, қўл ва оёқларини кенг кийим билан ўрашни талаб қилувчи қонунни бузганликда айбланиб ҳибсга олинган эди. 

Қўлга олинганидан уч кун ўтгач, Амини вафот этди. Расмийларга кўра, ўлимга "юрак етишмовчилиги" сабаб бўлган. Аммо марҳумнинг қариндошлари қизнинг юрагида ҳеч қачон муаммо бўлмаганини даъво қилмоқда. Улар жабрланувчини калтаклаш оқибатида вафот этган, деб тахмин қилмоқда. 

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари вазифасини бажарувчи Нада Ал-Нашиф Амини полиция томонидан калтаклангани ҳақидаги хабарларга ишора қилди.

Америка Қўшма Штатлари ҳибсга олингандан кейин вафот этган эронлик Маҳса Амини ўлими сабабли Эроннинг ахлоқ полициясига қарши санкциялар киритди. Кейинроқ Канада ҳам бир неча ўнлаб Эрон расмийлари, бизнес вакиллари, шунингдек, Эрон ахлоқ полициясига қарши санкциялар жорий этишга қарор қилди.

Теҳронда Эрон ахлоқ полицияси томонидан Ислом Республикасининг қаттиқ кийиниш қоидаларини бузгани учун ҳибсга олинганидан кейин комага тушиб, вафот этди.

Эронда унинг ўлимидан сўнг бутун мамлакат бўйлаб мисли кўрилмаган норозилик тўлқини кузатилди, сўнгги тўрт ҳафта ичида камида 233 намойишчи ҳалок бўлди.

Намойишчилар полиция ва “Басиж” милицияси аъзоларига ҳужум қилган, Қуръонни таҳқирлаган, масжидлар ва ҳукумат биноларига ўт қўйган, ҳижобли аёлларга ҳужум қилган, тез ёрдам машиналари ва ёқилғи қуйиш шохобчаларига ҳужум қилинган. Иштирокчилар Эроннинг турли шаҳарларида ҳибсга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Европа Иттифоқи маҳса Амини

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг