ЕИ 2024 йилда Украинага 21 миллиард евро ажратмоқчи 

Олам

image

Европа Иттифоқи давлатлари 2024 йилда Украинага 21 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатиш ниятида. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбарининг биринчи ўринбосари Валдис Домбровскис Киевга ташрифи чоғида маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, 21 миллиард евролик кўрсаткич тахминий маълумотларга асосланган ва аслида бу ундан ҳам юқори бўлиши мумкин.

Домбровскиснинг эслатишича, уруш бошлангандан бери Европа Иттифоқи давлатлари Украинага аллақачон 28 миллиард евролик қурол ва ўқ-дорилар ажратган. Умумий ёрдам миқдори эса 88 млрд еврони ташкил этади.

Бундан ташқари, Еврокомиссия Украинани 2027 йилгача мўлжалланган 50 миллиард евролик қўллаб-қувватлаш дастури доирасида Киевга март ойида 4,5 миллиард евро, апрелда эса 1,5 миллиард евро миқдорида ёрдам ажратишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, 2024 йил февралида Европа Иттифоқининг барча 27 давлати етакчилари 2027 йилгача Европа Иттифоқи бюджетидан Украинага 50 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам ажратишга овоз берди. Ушбу маблағларнинг катта қисми – 39 миллиард евро грант ва кредитлар Украина давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши режалаштирилган.

8 миллиард евро Украинага сармоя киритиш учун кафолатлар ва шарт-шароитлар яратиш учун мўлжалланган, яна 3 миллиард евро эса мамлакатга техник ёрдам кўрсатиш учун ажратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Украина ҳарбий ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг