ЕЧЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди
Спорт
−
12 Июнь 2023 6335 1 дақиқа
Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Родриго Эрнандес Европа Чемпионлар лигасида мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Европанинг энг нуфузли клублар турнирининг сўнгги мавсумида Родри 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та огоҳлантириш олди. Ярим ҳимоячи “Интер”га (1:0) қарши финал учрашувининг 2-бўлимида ғалаба тўпини киритди.
Родрининг Европа Чемпионлар Лигаси 2022/2023 даги статистикаси:
- Узатмалар аниқлиги: 93,8%;
- Босиб ўтган масофа: 134,8 км;
- Максимал тезлик: 31,6 км/соат.
Шунингдек, Родри “Интер”га қарши финал учрашувининг ҳам энг яхши футболчиси деб топилди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь