ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси аниқланди

Спорт

image

Европа Чемпионлар лигасининг ушбу ҳафтада ўтказилган чорак финал баҳсларига кўра, “Ҳафтанинг энг яхши футболчиси” аниқланди.

УЕФА расмий сайти жорий ҳафта Чемпионлар лигаси чорак финал ўйинларида ўзини кўрсатган энг яхши футболчи сифатида “Ливерпуль” ҳужумчиси Роберто Фирминони эътироф этди.

Қўшимча қилиш зарур ушбу соврин учун Фирминодан ташқари қуйидаги футболчилар номзод сифатида кўрсатилган эди:

Сон Хён Мин, Френки Де Йонг, Жерар Пике.

Номзодлар орасидан “Порту”га қарши баҳсда 1та гол уриб, 1та голли пас берган Фирмино энг кўп овоз тўплаб, ҳафта футболчисига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЕЧЛ Роберто Фирмино

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг