40 ёшли Нойер ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди

Спорт

image

“Бавария” дарвозабони Мануэль Нойер Европа Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Бу ҳақда UEFA Чемпионлар лигасининг расмий ижтимоий тармоқларида эълон қилинди.

40 ёшли посбон “Реал Мадрид”га қарши ўйинда 9 бор сейв қилди ва жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасига улкан ҳисса қўшди. Нойердан ташқари ушбу совринга “Пари-Сен Жермен” ҳужумчиси Хвича Кварацхелия, “Атлетико Мадрид” ҳужумчиси Хулиан Алварес ва “Арсенал” дарвозабони Давид Рая даъвогарлик қилди.

Шунингдек, UEFA ҳафта рамзий жамоасини ҳам эълон қилди. Унда “Бавария” сафидан Нойер, Станишич ва Киммих, ПСЖ сафидан Маркиниос, Рубен Невес ва Кварацхелия, “Атлетико Мадрид”дан Ле Норманд ва Алварес, “Барселона”дан Ламин Ямал ва “Спортинг” сафидан Араухо жой олди.

Маълумот ўрнида, “Бавария” – “Реал Мадрид” ўртасидаги жавоб ўйини 15 апрель куни тунда Мюнхендаги “Аллиан Арена” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Рамазон Усанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЕЧЛ Бавария UEFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг