ЕЧЛда ҳафта футболчиси совринига даъвогарлар эълон қилинди
Спорт
−
14 Март
2243Европа Чемпионлар лигасида (ЕЧЛ) 1/8 финал ўйинлари якунлангач, ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод бўлган тўрт нафар футболчи аниқ бўлди.
Совринга “Арсенал”нинг испаниялик дарвозабони Давид Райя, “Атлетико Мадрид”нинг словениялик дарвозабони Ян Облак, Дортмунднинг “Боруссия” клуби вингери Жейдон Санчо ва “Барселона” шарафини ҳимоя қилаётган испаниялик ёш ҳимоячи Пау Кубарси даъвогарлик қилмоқда.
Қайд этиш жоиз, Жейдон Санчо ПСВга (2:0) ғалаба тўпини киритган бўлса, “Порту” ва “Интер”га қарши ўйинларда Райя ва Облак пенальтилар сериясида мос равишда иккитадан пенальтини қайтарди. 17 ёшли марказий ҳимоячи Кубарси “Наполи” билан Европа Чемпионлар лигасидаги дебют учрашувида (3:1) 90 дақиқа ҳаракат қилди ва ўйиннинг энг яхши футболчиси, деб топилди.
Бу ҳафта Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг тўртта ўйини бўлиб ўтди: “Боруссия” - ПСВ (2:0), “Барселона” - “Наполи” (3:1), “Арсенал” - “Порту” (1:0; 4:2 - пенальтилар бўйича), “Атлетико” - “Интер” (2:1; 3:2 - пенальтилар бўйича).