ЕЧЛ плей-офф раундида учинчи марта Милан дербиси бўлиб ўтади
Спорт
−
20 Апрель 2023
3604Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида учинчи марта Миланнинг икки клуби тўқнаш келади.
Мусобақанинг чорак финалида “Милан” “Наполи”ни (1:0, 1:1), “Интер” эса “Бенфика”ни (2:0, 3:3) мағлуб этди.
Бунгача Европа Чемпионлар лигасида Милан жамоалари икки марта тўқнаш келган. 2002-2003 йилги мавсумда ярим финалдаги иккала ўйин ҳам дуранг (0:0, 1:1) билан якунланган ва “россонерилар” меҳмонда урилган гол эвазига финалга йўл олган.
2004-2005 йилги мавсумда жамоалар чорак финалда тўқнаш келганди: биринчи ўйинда “Милан” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди, иккинчи ўйинда эса “Интер” мухлисларининг тартибсиз хатти-ҳаракатлари туфайли жамоага 0:3 ҳисобида мағлубият ёзилган.
Жамоалар жорий мавсумда ўзаро уч марта тўқнаш келди. 3 сентябрь куни А Серияда “Милан” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, 5 февралда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Италия Суперкубоги баҳсида “Интер” рақибидан 3:0 ҳисобида устун келди.