ЕЧЛ гуруҳ босқичининг энг чиройли голи эълон қилинди

Спорт

image

UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг энг чиройли голи учун берилган овозлар натижаси эълон қилинди.

Унга кўра, ПСЖ футболчиси Лионель Мессининг “Манчестер Сити”га (2:0) қарши ўйинда киритган тўпи гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол, деб топилди.

“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантаранинг “Порту” (2:0) дарвозасига бильярд услубида йўллаган зарбаси иккинчи ўриндан жой олган бўлса, “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскининг “Динамо Киев” қарши баҳсда чалқанча услубда киритган голи учинчи поғонани эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 декабрь куни Нён шаҳрида (Швейцария) ЕЧЛнинг 2021/2022 йилги мавсуми 1/8 финалига қайта қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Биринчи қуръа натижалари техник хатолар туфайли бекор қилинган эди.

Маълумот учун, ПСЖ нимчорак финалда “Реал Мадрид”га қарши баҳс олиб борса, “Ливерпуль” “Интер”ни, “Бавария” эса “РБ Зальцбург”ни синовдан ўтказади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Месси ЕЧЛ ПСЖ Бавария Ливерпуль Левандовски Ман Сити Алькантара

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг