ПСЖ “Реал”га қарши: ЕЧЛга қуръа ташланди
Спорт
−
13 Декабрь 2021
3279Бугун, 13 декабрь куни Нён шаҳрида (Швейцария) Чемпионлар лигасининг 2021/2022 йилги мавсуми 1/8 финалига қайта қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Биринчи қуръа натижалари техник хатолар туфайли бекор қилинган эди.
UEFA Чемпионлар лигаси 1/8 финал жуфтликлари:
“РБ Зальцбург” (Австрия) — “Бавария” (Германия), “Спортинг” (Португалия) — “Манчестер Сити” (Англия), “Бенфика” (Португалия) — “Аякс” (Нидерланды), “Челси” (Англия) — “Лилль” (Франция), “Атлетико” (Испания) — “Манчестер Юнайтед” (Англия), “Вильярреал” (Испания) – “Ювентус” (Италия), “Интер” (Италия) — “Ливерпуль” (Англия), “Пари Сен-Жермен” (Франция) — “Реал” (Испания).
Гап шундаки, турнирнинг гуруҳ босқичида Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби Испаниянинг “Вильярреал”ига қарши баҳс олиб борган эди. Қуръада иштирок этган россиялик собиқ футболчи Андрей Аршавин саватчадаги шарни очганида МЮнинг рақиби сифатида яна “Вильярреал” “чиқди”. Қоидага кўра бир гуруҳдан кейинги босқичга чиққан жамоалар 1/8 финалда бир-бирига қарши ўйнай олмайди. Шу сабаб бошқа шарча танланди.
Шундан сўнг, “Вильярреал”нинг рақиби сифатида “Манчестер Сити” тўғри келган бўлса, Роналду бошчилигидаги “Манчестер Юнайтед” Месси тўп тепаётган ПСЖга рўбарў келди. Асосий муаммо шундаки, МЮнинг эҳтимолий рақиблари қаторида йўқ эди. Бунга испанияликлар норозилик билдиришди ва UEFA буни маъқуллади.
Маълумот учун, такрорий маросим бугун, Тошкент вақти билан соат 19:00 да бўлиб ўтади.
LiveБарчаси