ЕЧЛ дастлабки ярим финалида ғолиб аниқланмади
Спорт
−
01 Май
37471 майга ўтар кечаси футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг (ЕЧЛ) дастлабки ярим финали бўлиб ўтди. Мюнхенда “Бавария” клуби Мадриднинг “Реал”ини қабул қилиб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Учрашувда дастлабки голга 24-дақиқада “қироллик клуби” аъзоси Винисиус Жуниор муаллифлик қилди. Бразилиялик футболчининг голи 1-таймда ягона бўлиб қолди.
2-бўлимнинг 53-дақиқасида мезбонлар аъзоси Лерой Сане ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас “Реал” аъзоси ўз жарима майдончасида Мюнхен клуби футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам Испания клуби дарбозасига пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтадан Харри Кейн аниқ зарба бериб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
83-дақиқада меҳмонлар футболчиси Родриго рақиб жарима майдончасида йиқитилди. Пенальтидан Винисиус унумли фойдаланди ва ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. Шундай қилиб, ЕЧЛ дастлабки ярим финал ўйинида ғолиб аниқланмади.
2 майга ўтар кечаси ярим финалнинг иккинчи ўйинида “Боруссия” ва ПСЖ клублари ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь