ЕХҲТ Ўзбекистонда демократик сайловга тегишли халқаро стандартларга зид қоидалар мавжудлигини айтиб чиқди
Жамият
−
11 Октябрь 2021
13060Ўзбекистонда сайловчиларни рўйхатга олиш суст, у доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтиш реестридан 18 ёшдаги ва каттароқ фуқароларни ажратиб олишга асосланган. Бу ҳақда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (ДИИХБ) Сайловни кузатиш миссияси (СКМ)нинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича тақдим этган Оралиқ ҳисоботида айтилган.
Қайд этилишича, Сайловчиларнинг ягона электрон реестрини (СЯЭР) Ахборот технологияларини ривожлантириш ва коммуникация вазирлиги (АТРКВ) олиб боради ва эксплуатация қилади. Буни эса Марказий сайлов комиссияси назорат қилади.
МСКнинг ДИИХБ СКМга маълумот беришича, 2021 йилнинг март – май ойлари мобайнида турли давлат институтлари, жумладан вазирликлар, фуқаролар йиғинлари томонидан уйма-уй юриб рўйхатга олиш амалга оширилган. МСК берган дастлабки маълумотларга кўра, мамлакатда 21,2 миллион сайловчи бор.
Ҳисоботда оғир жиноятлар билан қамалган маҳбуслар ва руҳий хасталиги бор шахсларнинг сайловда овоз бериши мумкин эмаслиги қораланади:
“Оғир жиноятлар учун қамоқ жазосини ўтаётган маҳбуслар, шунингдек суд томонидан, жумладан ақлий ва руҳий сабабларга кўра лаёқатсиз деб топилган фуқаролар овоз бериш ҳуқуқига эга эмаслиги демократик сайловга тегишли халқаро стандартларга зид”.
Шунингдек, сайловчиларни рўйхатга олиш бўйича айрим ҳолатлар ДИИХБ тавсияларига зид экани айтилмоқда.
“Сайловчилар рўйхатлари СЯЭРдан олиниб ҳар бир сайлов участкаси учун алоҳида шакллантирилган, сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин. Уйма-уй юриб УСК томонидан сайловчиларнинг дастлабки рўйхатларини аниқлаш 9 октябргача давом этди. Қайта кўриб чиқилган рўйхатлар тузатиш киритиш учун сайлов кунига беш кун қолгунча осиб қўйилади ва сайлов ҳуқуқи бор фуқаролар ўз маълумотини шахсан ёки онлайн тарзда текшириши ёки янгилаши мумкин.
Махсус сайлов участкалари ҳудудида вақтинча яшаётган сайловчилар муассаса бошқаруви томонидан тегишли сайловчилар рўйхатига қўшилади. Халқаро илғор тажриба ва ДИИХБнинг илгариги тавсияларига зид ўлароқ, сайловчилар рўйхатига киритилмай қолган, аммо СЯЭРда бор, сайлов ҳуқуқига эга сайловчиларни, улар шахсини ва яшаш жойини тасдиқласа, тегишли УСК сайлов куни сайловчилар рўйхатига киритиши мумкин. Уларнинг тегишли маълумотлари кейин СЯЭР тизимидан барча УСКда ўрнатилган компьютер терминали орқали текширилади”.
LiveБарчаси